Унда Сурхондарё вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси, вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари, шунингдек воҳадаги туристик объектлар, турфирмалар, меҳмонхоналар, такси хизмати кўрсатиш уюшмалари мутасадди ходимлари қатнашди.
Пандемия даврида туристлар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирда воҳанинг бой туристик имкониятлари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, меҳмонхона ва туристик объектларни белгиланган тартиб асосида замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Бугунги кунда вилоятда 101 туристик объект мавжуд бўлиб, улардан 49та меҳмонхона, 141та оилавий меҳмон уйи, 9та хостел фаолият юритяпти. Маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга жами 40та туристик фирма хизмат кўрсатиб келяпти.
Айни пайтда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси учун янги бино барпо этиляпти. Замонавий бино фойдаланишга топширилгач, «Call-марказ» ташкил этилиб, туристик объектлар кузатуви интеграция қилинади.
Тадбирда сайёҳларни меҳмонхонага жойлаштириш, транспорт хизмати кўрсатишга доир фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.