Мурожаатда маълум қилинишича, 2021 йилнинг апрель ойи бошларида ва 1 майдан 2 майга ўтар кечаси Қумқўрғон туманидаги МЧЖ омборхонасидан унга тегишли 12.929 кг дориланган чигит номаълум шахслар томонидан ўғирланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаролар — 29 ёшли М.Шохрух, 33 ёшли Т.Отабек, Х.Абдуғани ва 27 ёшли Х.Улуғбек содир этгани аниқланиб, ҳужжатсиз пахта чигитини ажратиш цехи, 67 кг. пахта маҳсулоти, жами 624 кг. дориланган чигит маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда 2-қисми “в,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.