Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан АТ «Халқ банки» туман филиалининг мурожаатига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Жараёнда филиалнинг чакана хизматлари собиқ бўлим бошлиғи Ж.Т. 9 нафар фуқаронинг омонатга қўйиш учун топширган жами 566 миллион сўм нақд пулини омонат ҳисоб рақамларига қўймай, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.