Термиз туманида яшовчи (1989 й.т.) фуқаро 2021 йил сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 кг «опий» моддасини 14 минг долларга сотиб олади ва келгусида уни қайта сотиб, даромад топиш мақсадида уйида сақлайди.

2022 йил июнь ойида у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи (1983 ва 1986 йилларда туғилган) 2 нафар таниши билан ушбу ажал оғусини 40 минг долларга сотган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи (1985 й.т.) шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашганлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига кўра, ушбу 4 нафар шахс Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.