Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш мақсадида “Сангардак“ туристик маркази барпо этилмоқда.

Марказда 21 та ресторан, кафе ва барлар, 296 та савдо нуқтаси, меҳмонхоналар 4 та 3 юлдузли, 2 та 5 юлдузли, 10 та меҳмон уйлари, санаторий, маданий ҳордиқ маскани ва1,6 км дор йўли, “зип лайн“ ва пикник ҳудудлари қурилади.

Дор йўлининг бошланиш нуқтаси, тиргакларни бетонлаш ишлари якунланган, — дейилади ҳокимлик хабарида.

“Сангардак“ туризм масканининг қачон фойдаланишга топширилиши ҳозирча маълум эмас.