Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Олтинсой тумани масъул ходими автомобиль йўлини кенгайтириш, ушбу йўлдаги «Қора ариқ» кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман Экология бўлимидан оғзаки тарзда рухсат сўраган.
Аммо бўлим инспекторлари рухсат бермагани, дарахтларни ноқонуний кесиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирганига қарамай, кечқурунги вақтда ҳудуддаги 61 туп ўсувчанлигини йўқотмаган қимматбаҳо навли дарахт (2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси), манзарали дарахтлар, 6 туп кам қимматли дарахт (2 туп терак, 4 туп тол) таг қисми билан кесиб ташланган.