Шу мақсадда, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Тараққиёт стратегиясида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, янги қурилаётган ГЭСлар ва модернизация қилинаётган ГЭСларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур режага мувофиқ, Сурхондарё вилоятида жорий йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлган “Тўпаланг ГЭС” УК да модернизация ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

ГЭС фаолияти учун  ҳар бирининг қуввати 72,5 МВт бўлган 2 та гидроагрегатлар ўрнатилади. Модернизациядан сўнг ГЭСнинг умумий қуввати 175 МВтга етказилади. Мазкур модернизация ишлари Россия Федерациясининг “Силовы́е маши́ны” АЖ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.