Маълум бўлишича, бугун, 13 август соат 12:58 да Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Оққўрғон” МФЙ Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автоцистернадан ёқилғи сақлаш резервуарига ёқилғи қуйиш вақтида технологик жараён бузилиши натижасида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 13:08 да ёнғинни қуршаб олган ва соат 13:16 да бутунлай ўчирган.

Ҳозирда чақнаш сабаблари ва етказилган зарар аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.

ФВВ жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тақдим этмаган.