Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдск Тожикистон Республикаси жамоатчилигини хамда Душанбе шаҳри меҳмонларини Ўзбекистоннинг миллий услубда ишлаб чиқилган хунармандчилик маҳсулотлари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган 3 нафар ҳунармандлар иштирок этяпти.

Тадбир давомида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатлар учун Тожикистон миллий музейида алоҳида бурчаклар ажратилган. Ушбу бурчакларни ҳар бир давлат ўзининт миллий услубида безатди.

Тадбирда ўз маҳсулотлари билан иштирок этаётган Сурхондарё вилояти «Ҳунарманд» уюшмаси вакилларининг маҳсулотларига қизиқиши катта бўлди ва томошабинлар томонидан ҳарид ҳам қилинди, деб хабар беради Республика «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати.