Унда ишлатилган ғиштлар CО2 чиқиндиларини камайтириш учун сув ўтларидан ишлаб чиқилган.
Ҳеч кимга сир эмаски, бетон ишлаб чиқариш жуда катта миқдордаги CО2 ҳосил қилади, шунинг учун турли мамлакатлар олимлари узоқ вақтдан бери муқобил қурилиш материалларини топиш устида ишламоқда. Мақсад биноларни мустаҳкам ёки хавфсизроқ қилиш эмас, асосий мақсад CО2 чиқиндиларини камайтиришдир. Сув ўтларидан ясалган ғиштлар ҳар жиҳатдан бетондан қолишади, аммо уларни дунё миқёсда оммавий ишлатиш чиқиндиларни 8 фоизга камайтиради, шу боис мазкур ташаббус кўпчиликнинг эътиборини тортди, деб хабар беради techcult.ru.