Бу иншоот 15 қаватли бўлиб, унинг оғирлиги 22 минг тоннани ташкил этади. Ушбу улкан трансформатор лойиҳасини ишга туширишдан мақсад учта шамол электростанцияларидан 1100 МВт электроэнергия олишдан иборатдир. Ишлаб чиқилган ресурслар доимий токка айлантирилган ҳолда 100 километр узоқликдаги масофага узатилади. Таъкидлаш жоизки бу Хитойдаги сув ости электрокабелларнинг энг узун тизимидир.
Ушбу лойиҳа 100 % самарадорликка эришганида 1,36 миллион хонадонни электроэнергия билан таъминлай олади.
Эслатиб ўтамиз, Three Gorges Rudong Хитойнинг углерод чиқиндиларини камайтириш давлат дастури доирасида қурилган йирик иншоотлардан биридир.