Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида вилоятда кишлоқ хўжалиги соҳасида сувни тежаш технологиялари лойиҳалари билан журналистларни кенг таништириш мақсадида Кармана туманида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва республика ОАВларининг вилоятдаги мухбирлари, журналист ва блогерлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош юрист-консультанти,
фермер хўжалиги раҳбарлари ва Куйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда туман бўлими ходимлари иштирок этди.
Дастлаб журналистлар Кармана туманидаги "Шаҳриёр Агро Экспорт" МЧЖга тегишли бўлган 300 гектар озуқабоп маҳсулот етиштирувчи жамиятида бўлиб, Украина давлатидан ўз маблағлари ҳисобидан 408 минг АКШ доллари эвазига олиб келинган ёмғирлатиб суғориш техналогияси билан танишишди.
Шундан сўнг бир гуруҳ журналистлар Карманада фаолият юритаётган “Кумушкон -2019” фермер хўжалигида бўлиб, 97 гектар майдонда пахта, ғалла маҳсулотлари учун 2,4 млрд сўмга олиб келинган томчилатиб суғориш технологияларини ҳам кўздан кечиришди.
Шунингдек, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан 2020 йилда вилоятимиз бўйича жами 40 та фермер хўжаликларида 1835 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган.
Жорий йилнинг 1-чораги мабайнида ҳосил учун вилоят бўйича талабгорлар ва пудратчи ташкилотлари ўртасида режадаги жами 9403 гектар ўрнига 12567 гектар томчилатиб суғориш ва 559 гектар ёмғирлатиб суғориш ишлари амалга оширилган.