Тадбирда Екатеринбургда аккредитациядан ўтган Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Тожикистон Бош консулхоналари, Беларуснинг Россиядаги элчихонасининг Екатеринбургдаги бўлими, Арманистон фахрий консуллиги ҳамда мазкур давлатларнинг Свердловск вилоятида истиқомат қилаётган диаспоралари вакиллари иштирок этди.
Вилоят губернатори Евгений Куйвашев ва бошқалар МДҲ давлатлари ва Свердловск вилояти ҳамкорлигида амалга оширган лойиҳалар, йилдан йилга ривожланиб бораётган ўзаро манфаатли алоқалар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон Бош консули Абдусалом Ҳотамов мамлакатимизнинг Россия, жумладан, Свердловск вилояти билан турли соҳаларда ривожланиб ва кенгайиб бораётган алоқалари ҳамда йил сайин ошиб бораётган савдо айланмаси ҳақида маълумот тақдим этди.
Тадбирда қатнашган давлатлар вакиллари миллий қўшиқ ёки рақсларини намойиш этди. Жумладан, Тюмень вилоятидаги “Ватан” ўзбек миллий маркази томонидан таъсис этилган “Баҳор” ансамбли иштирокчилари чиқишлари самимий кутиб олинди.