Тадбир давомида Амударё туманида яшовчи фуқаролар Ш.Ю ва С.Е, А.Слар томонидан Элликқалъа тумани "Учқўрғоқ" ОФЙ ҳудудида жойлашган табиий кўлдан ноқонуний равишда 86 дона илонбалиқ ва 75 дона зағорабалиқ, 48 дона қизилқанот, 2 дона судак балиқларин 10 дона лескали тўр билан овлаб келаётган вақтида Элликқалъа тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.
Ўрганишлар давомида табиатга 33 696 000 сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.