Ўтказилган рейд тадбири давомида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Х. Сурхондарё дарёси ўзани тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузган ҳолда ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Х.Хга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баробари — 9 000 000 сўм маъмурий жарима қўлланилди ва ҳудуддан техникалар чиқариб юборилди.
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.