Қизиғи шундаки, у пул тўлаган фуқароларга муҳрланган квитанциялар тақдим қилган. Лекин йиғилган пул маблағларини газ таъминоти филиали ҳисоб рақамига ўтказмасдан, туман газ таъминоти бўлимининг масъул ходими билан жиноий тил бириктириб, сохта маълумотларни киритиб, ушбу пул маблағлари газ таъминоти филиалининг ҳисоб рақамига тушганлигини кўрсатиб, ўзининг жиноий қилмишларини яширган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «в» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.