Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан Бош прокуратура ва "Ҳудудгазтаъминоти" АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Данғара туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.А. томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ўрганиш давомида фуқаро Т.А. ўзига қарашли оҳак ишлаб чиқариш корхонасининг 1 дона оҳак хумдонида 18 та ностандарт газ ёндиргичлар орқали ўша ҳудуддан ўтувчи ер ости газ қувурига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 1 млрд 54 млн сўмни ташкил қилган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дея хабар бермоқда "Ўзэнергоинспекция".