Тарвузни кўпчилик буйракдаги тошларни ювиш хусусияти боис кўп истеъмол қилишини эшитганмиз.
Доктор Олга Григоряннинг маълум қилишича, ушбу маҳсулотни мунтазам равишда кўп миқдорда истеъмол қилиш семириб кетиш хавфини орттиради.
"Бу реза мева жуда мазали, чунки унда кўп миқдорда шакар бор", — дейди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, шакарни ортиқча истеъмол қилиш билан бирга кейинчалик йўқотиш қийин бўладиган ёғ тўқимаси пайдо бўлади.