Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қуйидаги имкониятларга эга “Тадбиркор аёллар” платформаси 2025 йил 1 июлгача ишга туширилади:

  • аёл тадбиркорларга хомашё сотиб олишга кўмаклашиш;
  • ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топиш;
  • зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш;
  • лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш.

2025 йил 1 майдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Ҳамкор тадбиркор” дастури йўлга қўйилади:

  • ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
  • кооперация асосида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
  • маҳаллий ва халқаро электрон платформаларда хотин-қизларга ўз маҳсулотларини жойлаштириш ва сотишга кўмаклашиш.

2025 йил 1 августгача Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси тасдиқланади. 

Етакчи ишбилармон аёллардан иборат Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади.