Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали етакчи муҳандиси Ш.И. (муқаддам ЖКнинг 214-моддаси билан судланган) “Х.S.” МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномада ҳисобланган 384,6 млн сўм зарарни камайтириб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчиси Д.Д.дан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, филиалнинг шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Б.Р. шериги етакчи муҳандис Ш.И.дан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.