Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг 2 нафар бош инспектори Нукус шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият фаолиятини текшириш чоғида, гўёки 213 млн сўмлик солиқ қонунчилиги бузилганини маълум қилиб, ушбу суммани 34 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош инспекторлар тамагирлик йўли билан 700 АҚШ доллари ва 15 млн сўм пул маблағини собиқ солиқ идораси ходими орқали олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.