Унда “Q.G.” оилавий корхонаси савдо бўлими бошлиғи Н.Я. корхонада ишлаб чиқарилган 461,5 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини нақд пулга сотиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.У. ва бошқалар “I.G." МЧЖнинг барча ишларини мустақил бажариш ҳуқуқини берувчи ишончномани олишга эришиб, корхона ҳисоб рақамидаги 200 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.