Текширувда “P.G.” МЧЖ омбор мудири А.З. ва таъминотчиси Р.С.лар ўзларининг моддий жавобгарлигидаги 40 276 АҚШ долларлик уяли алоқа воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “W.B.” МЧЖ раҳбари И.Х. “C-T.” МЧЖнинг менежери С.нинг ишончига кириб, унга “Мой Агент” тизими орқали авиачипталарни сотиш билан шуғулланишини айтиб, “С-G” МЧЖга тегишли авиачипталарни 47 нафар фуқарога сотиб юбориб, жами 161,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.