Унда Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, 20 дан ортиқ халқаро ва миллий экспертлар, илмий ҳамжамият, 100 дан ортиқ ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро конференцияда ушбу соҳадаги айрим рақамларга ҳам  тўхталинди. Мисол учун, ўтган бир йил давомида бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлашга қаратилган биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 70 дан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Натижада, солиқ ва маъмурий юкнинг камайтирилиши, шунингдек қўшимча имтиёз ва кафолатларнинг тақдим этилиши эвазига тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага ортди, яна минг нафар тадбиркорлар товар айланмасини 1 миллиондан 10 миллион долларгача етказди. Шунингдек, 220 нафар тадбиркорнинг тушумлари 100 миллион долларга етиб, умумий экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайди.

Бугунги кунда, 60 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, 40 мингдан ортиқ техник ҳужжатларда тадбиркорлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талаблар мавжуд.Ушбу талаблар ичида ўзининг аҳамиятини йўқотган, самарадорлиги мавжуд бўлмаган ва албатта тадбиркорга ортиқча харажатларига олиб келаётган талаблар сони жуда кўпни ташкил этади. Мазкур талабларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги қайта кўриб чиқилиб, уларни 2025 йилга қадар 30 фоизга қисқартириш юзасидан ишларини бошланган.

Халқаро анжуманда қайд этилишича, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп – 5000 га яқин. Кодекс қабул қилиниши ушбу ҳужжатларни битта компакт манбага бирлаштиради. Бироқ, бу уларнинг тўғридан-тўғри бирлаштирилишини англатмайди. Тизимлаштиришдан асосий мақсад соҳадаги энг асосий қонунларни бирлаштириш ва тадбиркорликнинг фундаментал ҳуқуқий устунларини белгилаб олиш ҳисобланади. Албатта, Кодекс қабул қилинганидан сўнг ҳам тадбиркорлик йўналишидаги қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши давом этади табиий. Бироқ, уларнинг барчаси Кодексдаги фундаментал қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.