Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда, Ш.Рашидов тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари Ю.У. ва корхона ҳисобчиси М.Ш.лар ўзаро тил бириктириб, “G.С.” фермер хўжалиги раҳбари З.И.дан фермер хўжалигига тегишли бўлган 40 гектар ер майдонини томчилатиб суғориш учун электр мотор ва ҳисоблаш ускунасини ўрнатиш эвазига 2,5 млн. сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.У. ва М.Ш.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.