Тафсилотларнинг юқори даражаси кеманинг илгари кўринмаган қисмларини томоша қилиш имконини берди. Масалан, видеода сиз лангардаги ёзув билан танишишингиз мумкин — Noah Hingley & Sons Ltd.
“Кўп йиллардан сўнг биз илгари қўлга киритилмаган янги тафсилотларни кашф этган бўлишимиз мумкин”, деди экспедиция аъзоларидан бири Рори Голден.
Кадрларда лангар занжири, чап лангар, биринчи рақамли юк бўлими, буғ қозони ва бронза таянчлар ҳам кўрсатилган.
Олимларнинг фикрича, олинган кадрлар кема корпуси қанчалик тез вайрон бўлганини аниқлашга ёрдам беради.