Мусобақада ўзбекистонлик 16 нафар таэквондочи иштирок этди ва уларнинг 10 нафари совриндор бўлди. Лайло Ҳасанова барча рақибаларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Эътиборлиси, мусобақа ташкилотчилари айнан Лайло Ҳасановани “энг яхши қиз таэквондочи” деб топишди.
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган барча ўзбекистонлик таэквондочилар билан танишинг:
Олтин — Лайло Ҳасанова.
Кумуш — Дилмурод Маъруфжонов.
Бронза — София Хан,
Бронза — Аҳаджон Мухторов,
Бронза — Жавоҳир Ҳидоятов,
Бронза — Нигора Аъзамжонова,
Бронза — Омина Эргашева,
Бронза — Розалина Толибжанова,
Бронза — Оминахон Камалова,
Бронза — Мубина Бобосаидова.