Бу ҳақда политиция матбуот хизмати хабар берди.

Хабарларга кўра, DHC-6-400 Twin Otter самолёти режалаштирилган парашют машқларидан олдин синов парвозини амалга ошираётган эди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 8:00 атрофида Хуахин туманидан учиб кетган, аммо кўп ўтмай ҳалокатга учраб, Хуахин аэропорти яқинида денгизга қулаб тушган.

Бортдаги олти нафар полиция ходимининг барчаси ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан тергов бошланди, деб хабар берди aa.com.tr.