Қувонарли томони шундаки, Германия элчихонаси Маржонанинг лойиҳасини амалга оширишга дастлаб 50 млн. сўм ажратганди. Буни қарангки, паркентлик қизнинг шижоати, интулувчан ва ташаббускорлиги элчихона вакилларини ҳам тўлқинлантириб юборди. Шу боис, элчихона лойиҳани тўлиқ амалга оширишга қарор қилди.

Бугун Кумушкон маҳалласида мазкур замонавий кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, ҳоким ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.