Компания мамлакатнинг йирик корхона ва хўжаликларига дунёнинг турли минтақалари ва ҳудудларидан иқтидорли талабаларни саралаб амалиёт ва стажировка ўташ учун юборади. 

Мазкур компания вакили J.Janibekov ҳамда Германиядаги яна бир йирик боғдорчилик хўжалиги раҳбари - “Shneiders Obsthof” бошқаруви раиси  S.Shnayderlar бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига ташриф буюрди. Меҳмонлар университет ректори, профессор Юнусов қабулида бўлди.

Мулоқот давомида талаба-ёшларнинг Германияда амалиёт ва стажировка ўташи шартлари икки томонлама муҳокама қилинди. Ҳорижлик мутахассисларнинг сўзларига кўра, ёзги амалиёт, дастлаб ўқув режасига кўра, йилнинг талабалар учун таътил даврига тўғри келади. Кейинчалик эса, томонларнинг розилиги билан йилнинг исталган даврига ўзгартирилиши мумкин.

Ёшлар учун яратиладиган шарт-шароитлар, ётоқ-жой, озиқ-овқат, маош ва уларнинг саломатлиги билан боғлиқ масалалар, шунингдек, энг муҳими, назарий билимларнинг амалиётда синаб кўрилиши муҳокама этилди. Германия Федератив Республикасида талабаларнинг амалиёт ўташи бўйича музокаралар ўтказиш жараёнида шу каби муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. 

Меҳмонлар ўқув ишлари бўйича проректор А.Элмуродов билан ҳам мулоқот қилдилар. Талаба-ёшлар билан учрашув давомида қишлоқ хўжалиги, биотехнология ва ветеринария медицинаси соҳаларида дунёнинг илғор мамлакатлари сафида бўлган Германияда амалиёт ўтайдиган ўзбекистонлик ёшлар қандай имкониятларга эга бўлиши ҳақида ҳам айтилди.

Компания вакили ёшларга 6 ойлик амалиёт ҳамда битирувчилар учун бир йиллик стажировка таклиф этди.

Реклама