Қайд этилишича,  бугунги кунда республика бўйича жами 30 890 ўринли 60 та талабалар турар жойини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.  2022 йил 1 август ҳолатига кўра, давлат-хусусий шериклик асосида умумий қуввати жами 20 800 ўринли 39 та лойиҳа устида иш олиб борилди. Шундан Самарқанд давлат университетида тадбиркорнинг тўлиқ маблағлари ҳисобидан 1 та 350 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилган.

Жами 4 800 ўринли 11 та лойиҳа Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклик агентлиги томонидан давлат реестрига олинган. Шунингдек, жами 3 000 ўринли 7 та лойиҳа битими расмийлаштириш жараёнида турибди. Тошкент шаҳридаги 1 та 1 000 ўринли ётоқхона қурилиши лойиҳаси тендер босқичида. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хусусий шериклик агентлиги расмий сайтига, тегишли вазирликлар ҳамда ОТМ расмий сайтларида 3 300 ўринли 5 та лойиҳа  бўйича эълон берилган. Булар Жиззах педагогика институтидаги 2 та 1200 ўринли, Гулистон давлат университетидаги 1 та 600 ўринли, Тошкент давлат педагогига университетидаги 1000 ўринли ҳамда Нукус давлат педагогига институтидаги 500 ўринли ётоқхоналар қурилиши лойиҳаларидир. Шу билан бир қаторда бугунги кунда буларга қўшимча равишда 14 та 8 350 ўринли лойиҳа юзасидан концепция ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, давлат олий таълим муассасаси ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушда амалга ошириладиган, ОТМнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан қуриладиган, ҳамда Инвестиция дастури доирасидаги лойиҳалар бўйича ҳам иш олиб бориляпти. Улар доирасида жами 10 090 ўринли 21 та ётоқхоналар қурилмоқда. Шундан Қорақалпоқ давлат университетида 550 ўринли талабалар турар жойи университетнинг тўлиқ ўз маблағи ҳисобидан қуриб битказилди. Бундан ташқари, бугунги кунда 1 та 240 ўринли лойиҳа тендер босқичида. 11 та 4 850 ўринли лойиҳага смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.