Учрашувдан кўзланган мақсад «Талабанинг универсал банк картаси» тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишни мақсад қилган учрашувда, «Талабанинг универсал банк картаси» лойиҳасининг асосий мақсад ва вазифалари муҳокама этилди.
Мулоқот давомида, талабалар банк картасидан гувоҳнома сифатида фойдаланиши, шунингдек, ётоқхоналар, кутубхоналар, спорт мажмуаларига кириш, онлайн микроқарзларни расмийлаштириш, омонатлар ва электрон ҳамёнлар очиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш ва масофавий банк хизматларининг барча турларидан фойдаланишлари учун имкониятлар яратишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Учрашув якунида томонлар ўртасида «Талабанинг универсал банк картаси» тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўшма қарор имзоланди.