Таъмирлаш ва газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари сабабли шу йилнинг 14 февраль куни айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри (13:00 дан 17:00 гача) ва Қуйичирчиқ (09:00 дан 17:00 гача) туманида 637 та аҳоли ва 4 та улгуржи истеъмолчиларда;

Навоий вилояти Навбаҳор тумани да 09:00 дан 17:00 гача 122 та аҳоли ва 1 та улгуржи истеъмолчиларда;

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 10:00 дан 17:00 гача 3120 та аҳоли ва 55 та улгуржи истеъмолчиларда;

Қашқадарё вилояти Косон ва Муборак туманларида 08:30 дан 18:00 гача 10825 та аҳоли ва 95 та улгуржи истеъмолчиларда;

Бухоро вилояти Олот тумани да 13:00 дан 17:00 гача 4690 та аҳоли ва 125 та улгуржи истеъмолчиларда;

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ва Данғара туманида 13:00 дан 16:00 гача 16 та улгуржи истеъмолчиларда;

Жиззах вилояти Янгиобод (09:00 дан 11:00 гача) ва Пахтакор (09:00 дан 16:00 гача) туманларида 170 та аҳоли истеъмолчиларида.

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади, — дейилади хабарда.