Ҳужайра терапиясида организмнинг бириктирувчи тўқималари асосини ташкил этувчи коллаген оқсилини ишлаб чиқарадиган ва унинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган тирик фибробласт ҳужайраларидан фойдаланади. Одатда, бу ҳужайралар бемордан олинади, лабораторияда кўпайтирилади, сўнгра шикастланган тўқималарга инъекция йўли билан ёки тўқима муҳандислигининг бир қисми сифатида – трансплантация пайтида тананинг шикастланган қисмини алмаштириш учун ишлатиладиган тўқима таркибига киритилади.

Фибробластлардан фойдаланиш билан боғлиқ асосий муаммолардан бири кекса беморларда бу ҳужайраларнинг бўлиниш тезлигининг пастлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, трансплантация пайтида тўқималарда яллиғланиш билан кечадиган оксидловчи стресс натижасида ҳужайраларнинг муайян қисми нобуд бўлиши мумкин.

Москва физика-техника институти, Россия Фанлар академиясининг Москва вилояти Пушчино шаҳридаги Ҳужайра биофизикаси институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Кулаков номидаги акушерлик, гинекология ва перинатология миллий тиббий тадқиқот маркази олимлари фибробласт ҳужайра модификация технологиясини ишлаб чиқишди.

Таъкидланишича, пероксиредоксин “рюкзаклар” қўшилиши оксидланиш стресси шароитида фибробластларнинг ҳаётийлигини сезиларли даражада оширади. Бундан ташқари, фибробластларни танага етказиб беришнинг бу усули уларнинг ҳаракатчанлигини оширади ва коллаген ишлаб чиқариш қобилиятига ижобий таъсир қилади. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, ушбу ёндашувдан фойдаланиш фибробластларнинг бемор организмида яхшироқ мослашишига ва трансплантация вақтида уларнинг ўлишининг олдини олишга имкон беради, бу эса ҳужайра терапияси самарадорлигини оширади.