Меҳмонларни қарши олган туман раҳбарияти вакиллари иштирокида олдинда режалаштирилган жараёнлар ҳақида суҳбатлар олиб борилди.

Туманда 30 ноябрдан  3 декабргача  Ўзбек миллий академик драма театри спектакллари намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Мазкур спектакллар туман ҳокимлиги биносидаги залда ўтказилиши кўзда тутилган.

Меҳмонлар ва мутасаддилар мавжуд шароит, имкноият ва қўшимча ташкилий масалалар бўйича жойни кўздан кечирдилар.

Туман ҳокимлиги зали 410 нафар томошабинни ўз бағрига олиши мумкин ва спектакллар ҳар куни 2 сеансдан иборат ҳолда 3 кун давомида бўлиб ўтади. Туман раҳбарияти томонидан барча зарурий қўшимча ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.

Муножат Мўминова.