Жумладан, ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” маънавий-маърифий кўнгилочар танловининг республика босқичи ўтказилди.
Унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган шартнома асосидаги ва муддатли ҳарбий хизматчилардан ташкил топган 5 та жамоа 3 та шарт асосида беллашдилар.
Жамоалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги, зукколиги, эпчиллиги, санъат борасидаги маҳорати, ноодатий вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиши бўйича баҳоланди.
Қувноқлар ва зукколар ассоциацияси ҳакамлари томонидан ҳар бир шарт одилона баҳолаб борилди. Мусобақа натижаларига кўра, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан иштирок этган “Ёш гвардиячилар” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Барча ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.