“COVID-19”ни бошдан ўтказиб, тузалаётган одамлар учун тарвуз жуда фойдали. Унда антиоксидант ҳимоя мавжуд. Қолаверса, у С витамини манбаи ҳисобланади, дейди врач-терапевт Елена Тихомирова.

Мутахассис тарвуз истеъмол қилишда меъёрга риоя қилиш лозимлигини ҳам қайд этди. Унинг фикрича, бир кунда истеъмол қилинадиган тарвуз миқдори 500 граммдан ошмаслиги керак.

Педиатр Марина Лерман ҳам тарвузнинг фойдали хусусиятлари ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, тарвуз организмдаги турли зарарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради. Шунингдек, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашда фойдалидир.  

Унинг таъкидлашича, тарвузни сут маҳсулотлари, тузламалар ҳамда ёғли маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилмаган маъқул. Бу ич кетишига олиб келиши мумкин.