“Тарвуз ҳам, қовун ҳам ўзига хос фойдали хусусиятларга эга. Тарвузда ликопин бор. Мазкур пигмент туфайли у қизил тусда. У кучли атиоксидант бўлиб, эрта қариш, онкологик касалликлар ривожланишининг олдини олади, юрак-қон томир тизими учун фойдали, шамоллашни бартараф этади.

Қовунда эса тўрт баравар кўп С витамини мавжуд. У ҳам антиоксидантлар манбаи. Қовундаги сариқ ранг бу бета-каротин. Бу  ҳам ҳам антиоксидант. Қовун қанчалик тўқ сариқ тусда бўлса, унда бета-каротин шунча кўп миқдорда бўлади”, дейди Елена Соломатина.

Диетолог тарвуз ва қовун магний ва калийга бой эканини ҳам қайд этди, дейилади radiosputnik.ria.ru сайтида.