Тадқиқотда АҚШ Миллий саломатлик ва овқатланиш тадқиқоти дастури (NHANES) дан 18 нафар соғлом йигит ва аёлларнинг маълумотлари таҳлил қилинди. Икки ҳафталик кузатув давомида мутахассислар тарвуз шарбатини истеъмол қилган иштирокчиларнинг ҳолати ўрганди. Хусусан, L-цитруллин ва L-аргининнинг азот оксиди биомавжудлиги ва юрак уриш тезлигининг ўзгарувчанлигига таъсирига эътибор қаратилди.

Тадқиқотда тарвузни мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир ва метаболик саломатликка фойдали таъсир кўрсатиши аниқланди. Бундан ташқари, тарвуз антиоксидантларга, С витамини ва ликопенга бой бўлиб, улар оксидланиш жараёнларининг интенсивлигини камайтиради ва юрак касалликларининг олдини олиш учун фойдали бўлиши мумкин.

Шунингдек, тарвузни ўз егуликлари рўйхатига киритган одамлар рационнинг умумий сифатини яхшилашга эришишди: улар кўпроқ озуқа толаси, магний, калий, С ва А витамини, шунингдек, ликопен ва бошқа каротеноидларни ўзлаштиришди. Шу билан бирга, шакар ва умумий тўйинган ёғли кислоталарни истеъмол қилиш камайди, деб хабар беради lenta.ru.