Сирдарё вилояти ҳокимлиги расми
Тадбирда саксон нафардан ортиқ саноат соҳасида, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар, шунингдек, фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашди.
Танлов якунига кўра, иштирокчилар саноат соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», хизмат кўрсатиш соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» ва «Йилнинг энг яхши фермери» номинациялари бўйича иштирокчилар аниқланди, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ғолибларни тақдирлаш маросими Сирдарё вилояти мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтди. Унда барча иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилди.