Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сонли Фармони билан Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

- божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатларини бирхиллаштириш ва уларнинг 120 кундан ошмаслигини белгилаш;

- ташқи савдо операцияларида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисоблаш ҳамда активларни репатриация қилиш тартибини такомиллаштириш, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.