Жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.
Шу муносабат билан, Мактабгача таълим агентлиги Ахборот хизмати мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом талаблари асосида мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмаслигини маълум қилди.
Агар таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларга амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.