Йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилди.

ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда.

«Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз», дейилади хабардар.