Ҳиндистон фуқароси, 21 ёшли Абилаш Аннадури мамлакатдан олиб чиқиб кетишга уринган чўл оқ тулкиси, енот, 2 та игуана, 2 та оқ питон, 3 та эчкемар, 8 та маймуннинг ҳар бири алоҳида пластик қутиларга жойланган.
Ҳайвонларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Баёнотда барча ҳайвонларнинг соғлиғи яхши экани маълум қилинган.
Ҳайвонларга микрочип ўрнатилмагани боис, Тайланд Миллий боғлар департаменти (DNP) ҳайвонларнинг қаердан тутилганини аниқлай олмаган. Бироқ уларнинг барчаси Тайланддан ташқарида сотиб олингани қайд этилган. Мамлакат ҳайвон контрабандачилари учун транзит марказ ҳисобланади. Кўпинча ҳайвонлар Тайланд орқали Хитой ва Вьетнамга олиб кетилади, аммо сўнгги пайтларда ҳайвонларни Ҳиндистонга ташиш ҳолатлари ҳам тез-тез учрамоқда.