Ўтган йил давомида автомобиль йўлларидаги 7078 та объектда назорат ишлари ўтказилди.  Мазкур объектлардаги назорат ишлари натижасида 11949 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 7324 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

 11489 та қоида бузилиш белгиланган муддатларда бартараф этилишига эришилди. 281 та кўрсатмалардаги 465 та қоида бузилишлар ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.  Назорат қилиш ишлари натижасида 189 та ҳолат бўйича 6512,36 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди.

 Қўпол равишдаги қоидабузилишларга йўл қўйган ва инспекторлар томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99- ва 147-модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 254 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Бугунги кунда судлар томонидан 227 таси бўйича 271,24 млн.сўм ундирилган.

 Шу каби 36 та ҳолатда шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди. Қоида бузилишлар бартараф этилмаган 7 та ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

 Сунъий иншоотлар, яъни кўприк ва йўл ўтказгичлар  ҳолатини назорат қилиш ишлари бўйича 2021 йил давомида  245 та шундай объектларда назорат қилиш ишлари ўтказилди. Натижада 483 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, сақловчи ва пудратчи корхоналарга 152 та ёзма кўрсатма берилди. 2,8 млн сўм миқдоридаги сифатсиз бажарилган ишлар ҳисоботдан чиқарилди. Мазкур ҳолатлар бўйича талабнома, шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсни жавобгарликка тортиш каби ва бошқа чоралар кўрилди.