Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Help.kids.uz" сохта компания номидан тарқатилаётган  "Агар молиявий аҳволингиз қийин бўлса, ҳаволадаги сўровномани тўлдиринг ва биздан ёрдам пули олинг" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

Фейк хабарларга алданманг, дея огоҳлантирмоқда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази.