Бу ҳақда мазкур ижтимоий тармоқнинг расмий хабари пайдо бўлди.
Қайд этилишича, эндиликда контактлардан ташқаридаги кимдир илк бор хабар юборганида батафсил ахборот саҳифасини кўринади.
Бу ҳатто жавоб беришдан олдин фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа шахс қилиб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан суҳбатлашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.
"Бу саҳифа сизга юборувчи ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этади, жумладан:
- Унинг мамлакати (телефон рақамига асосан).
- Сиз билан умумий гуруҳлари.
- Telegramга қачон қўшилгани — янги ҳисобларни аниқлашингиз учун.
- Фойдаланувчи номи ёки профиль расмини охирги марта қачон янгилагани — тўсатдан шахсий ўзгаришларни аниқлашнинг қулай усули.
- Аниқ кўрсаткичлар фойдаланувчининг расмий ҳисоб экани, учинчи томон тасдиқлашига эга ёки оддий фойдаланувчи эканини кўрсатади.
- Бу янги функция билан кимга эътибор беришни ўзингиз назорат қиласиз — энди нотаниш юборувчилардан шубҳаланиш ёки сохта профилларга алданиш йўқ. Эҳтимолий ҳамкор, мухлис ёки янги дўст билан суҳбатлашаётганингиздан қатъи назар, суҳбатлашиш ёки суҳбатлашмасликни осон ва ишонч билан ҳал қилиш учун керакли ахборотларга эга бўласиз", — дейилади хабарда.