Бундай файлларни ўрнатиш қурилмангизга зарарли дастурлар кириши, шахсий маълумотларингизни ўғирланиши ва тўловларингизга салбий таъсир қилиш хавфини келтириб чиқаради.
Мутахассислар агар сизнинг қурилмангизга бундай .apk ўрнатилган бўлса, қуйидаги босқичларни бажаришни тавсия қилди:
- Дарҳол интернетни ўчиринг ёки телефонни “парвоз/авиация” режимига ўтказинг. Бу зарарли дастурнинг тармоқ орқали маълумот узатишини тўхтатишга ёрдам беради.
- Телефон созламалари — “Иловалар” бўлимига кириб, сўнгги ўрнатилган APKни топиб ўчиринг. Агар у одатий ўчириб юбориш орқали кетмаса, кейинги қадамларга ўтинг.
- Play Market ёки ишончли сканер орқали текширинг. Қурилмангизда Play Market мавжуд бўлса, қидирув орқали ишончли сканер иловасини ўрнатинг ва “Иловаларни текшириш” функциясини ишга туширинг. Сканификация натижасида номи номаълум ёки хавфли иловалар аниқланса, уларни ўчиринг.
- Қурилмадаги муҳим маълумотларни сақлаб олинг (контактлар, расмлар, видеолар) ва дастлабки созламаларга (factory reset) қайтаринг. Агар юқоридаги чоралар муаммони ҳал этмаса, қурилмани тиклаш зарур бўлиши мумкин.
- Банк карталари ва тўлов хизматлари хавфсизлигини таъминланг. Агар рақамингиз орқали шубҳали SMS/тўлов хабарномалари кела бошласа, банк билан боғланиб, SMS-хизматни ўчириш ёки картани блоклашни сўранг.
- Агар мустақил йўл билан ҳал қила олмасангиз — мутахассисга мурожаат қилинг. Ахборот технологиялари ва киберҳавфсизлик соҳасидаги мутахассис қурилмани текшириб, зарарни тўлиқ бартараф этишда ёрдам беради.
Мутахассислар тавсиясига кўра: .apk файлларни ҳеч қачон тасдиқланмаган манбалардон ўрнатманг, иловалар ва SMS-хизматлар хавфсизлигини мунтазам назорат қилиб туринг. Ушбу тавсияларни яқинларингизга юбориб, уларни ҳам ҳушёрликка чақиринг.