Меҳнатга лаёқатли, аммо ишсиз аъзолари мавжуд бўлган 100 нафардан ошиқроқ оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида 66 миллион сўмдан ошиқроқ маблағ йўналтирилди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Баҳодир Тухтасинов. — 481 нафар оилага моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 455 миллион 732 минг сўм пул маблағлари берилди. 146 нафардан ошиқ фуқарога эса 482 миллион 955 минг сўм, кундалик истеъмол товарларини харид қилиш учун 188 нафар оилага 59 миллион 872 минг сўм, 852 нафар оилага 712 миллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Бундай имкониятдан Оқолтинлик 590 нафар, Сирдарёлик 188 нафар, Ширинлик 137, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 128 нафар, Сайхунободлик 126 нафар, Янгиерлик 11 нафар, Ховослик 28 нафар фуқаро баҳраманд бўлди.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳоли қатламининг бандлигини таъминлаш борасида Сектор раҳбарлари ва уларнинг ишчи гуруҳлари, тегишли ташкилотлар уйма-уй юриб мазкур рўйхатга тегишли ўзгартиришларни киритяпти. Даромад келадиган манбага эга бўлганларни дафтардан чиқариб, ўрнига бошқа ишсиз, даромадсиз фуқароларни киритиб, Халқ депутатлари кенгашида муҳокама қилиняпти, деб хабар беради «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими матбуот хизмати.