Бугунги кунда маҳаллаларда аҳолининг ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” ташкил этилган бўлиб, мазкур тоифадаги фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилмоқда.
Хусусан, Навоий вилоятида ушбу дафтарларга киритилган аҳоли учун бепул паррандалар тарқатилмоқда. Худди шундай тадбирлар Навбаҳор туманида бўлиб ўтди.
Унда аҳолига “Ломан браун” зотли товуқлар тарқатилаётган бўлиб, мазкур товуқнинг бир донаси бир йилда ўртача 240 дона тухум беради. Агар мазкур товуқдан 300 бош парвариш қилинса жами харажатдан ташқари ўртача ойига 800 минг сўм атрофида даромад олиш мумкин.
Айни пайтда аҳолига бепул товуқлар тарқатиш тадбирлари давом этмоқда.